Қодиров шошилинч тарзда шифохонага ётқизилган “Уни зўрға ўзига келтиришди”, деб ёзмоқда ОАВ.
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров 2025 йил 24 декабрдан 25 декабрга ўтар кечаси Москвада шошилинч тарзда шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда унга яқин манбага таяниб, “Новая газета. Европа” хабар берди.
Нашр манбасининг сўзларига кўра, Қодиров Россия Президенти Владимир Путин раислигида ўтказилиши керак бўлган Давлат кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун пойтахтга борган. Бироқ унинг соғлиғи кескин ёмонлашган ва у реанимобил орқали Россия Президенти ишлар бошқармасига қарашли Марказий клиник шифохонага етказилган. Бундай ҳолат учун захира режа кўзда тутилмагани сабабли, Давлат кенгаши Чеченистон вакилисиз ўтказилган.