Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қизни қутқармоқчи бўлган эркак ваҳшийларча ўлдирилди

Қизни қутқармоқчи бўлган эркак ваҳшийларча ўлдирилди

Москванинг шарқий қисмида қотиллик содир бўлди. Унда бегона қизни қутқармоқчи бўлган эркак вафот этди. Бу ҳақда TASS хабар берди.

Содир бўлган воқеа ҳақидаги хабар тергов қўмитасининг марказида тасдиқланди. Маълум қилинишича, 38 ёшли марҳум эркак бир қизни қутқармоқчи бўлган. Аммо унга ташланган жиноятчи томонидан танасининг кўп қисмига пичоқ ёрдамида урилган жароҳатлар сабаб вафот этган.

Тез ёрдам гуруҳи етиб келгунга қадар кўп қон йўқотганлиги боис воқеа жойида ҳалок бўлган.

Аниқланишича, жиноятчи яқиндагина колониядан чиққан. Ҳозирда у қамоққа олинган бўлиб, унга нисбатан бир нечта моддалар билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 08:44 21.01.2019. Ўқилди: 4165 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!