Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қизилтепада 6 218 940 сўмлик қонунбузарлик фош этилди...

Қизилтепада  6 218 940 сўмлик қонунбузарлик фош этилди...

Мажбурий ижро бюроси Навоий вилояти Қизилтепа туман бўлими ходимлари томонидан тумандаги Кушарти МФЙда жойлашган фуқаро Р. Ғ. ўзига тегишли хонадонда ўзбошимчалик билан электр тармоғига ҳисоблагичдан ташқари яширин равишда уланиб, 1 дона телевизор, 3 дона ёритгич, 2 дона электр иситиш печи, 1 дона электр плита, 1 дона розетка орқали электр энергиясидан 221 кун давомида ноқонуний фойдаланиб келиб, Қизилтепа туман электр таъминоти корхонаси манфаатларига жами 6 218 940 сўмлик моддий зарар етказганлиги аниқланган.

Aniq.uz сайтининг ишончли манбаси хабарига кўра, ўз ҳаракатларини ноқонуний эканлигини тушунган Р.Ғ. 24.12.2018 йилда Қизилтепа туман электр таъминоти корхонаси манфаатларига етказилган 6 218 940 сўм зарарни тўлиқ қоплаган.

Тўпланган ҳужжатлар юзасидан 26.12.2018 йилда Р.Ғ.га нисбатан МЖтКнинг 101-моддаси билан энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари яъни, 1 013 650 сўм миқдорида жарима қўлланилиб, қўлланилган жарима суммаси тўлиқ ундирилиши таъминланди.

Киритилди: 15:44 15.01.2019. Ўқилди: 1360 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!