Бугун 2 июль, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Қизил денгизда ҳусийлар ҳужумидан кейин Transworld Navigator кемасига зарар етди

Қизил денгизда ҳусийлар ҳужумидан кейин Transworld Navigator кемасига зарар етди

Либерия байроғи остидаги юк ташувчи Transworld Navigator кемасига Қизил денгиздаги ҳусийлар томонидан ҳужум қилинди, оқибатда кемага ўртача даражада зарар етди.

Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Маълумотларга кўра, экипаж аъзолари енгил тан жароҳатлари олишди.

Экипаж аъзоларининг енгил жароҳат олгани ва кемага зарар етганига қарамай, кема ҳаракатланишда давом этмоқда. Бу охирги марта Малайзия бандаргоҳига етиб борган Transworld Navigatorга қилинган тўртинчи ҳужумдир.

2023 йилнинг 7 октябрь куни Ғазо секторида Фаластин-Исроил можароси авж олганидан сўнг, Яманнинг “Ансор Аллаҳ” (ҳусийлар) ҳаракати вакиллари анклавдаги қирғин тўхтамагунча Исроилга зарба беришларини ва унга алоқадор кемаларнинг Қизил денгиз ва Боб ал-Мандеб бўғозидан ўтишига йўл қўймасликларини эълон қилишганди, деб хабар беради report.az.

Киритилди: 10:37 25.06.2024. Ўқилди: 501 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!