Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Қиз-аёлларнинг сочини ёйиб юриши тўғрими?

Қиз-аёлларнинг сочини ёйиб юриши тўғрими?

— Анчадан бери  мени бир савол қийнайди. Ёшим 58 да, ўзимни ўқимишли, замонавий аёл деб ҳисоблайман. Лекин кейинги йилларда хотин-қизларимизнинг сочларини ёйиб юришидан жаҳлим чиқади. Бу модами, гўзалликми ё замон талабими? Ота-оналар уйдан сочларини ёйиб чиқиб кетаётган қизларини кўзлари билан кўрмайдими ёки бундан фахрланишадими? Айниқса, эркаклар қаёққа қарашяпти? Раҳматли бувим “Сочни ёйиб қуритаётганингни ҳам даданг кўрмасин, бу уят, увол”, дер эди. Сиз бунга нима дейсиз? Ошхонада ҳам, дастурхон бошида ҳам шу аҳвол. Биз ўзбеклигимизни унутдикми ё мен қолоқ аёлманми?

— Гапингизда жон бор. Ҳақиқатда ёқимсиз ҳолат. Ўзбек мусулмонлар у ёқда турсин, бошқа дин ва бошқа миллатга мансуб бўлган маданиятли кишилар ҳам бу ҳолатдан шикоят қилмоқдалар. Ҳеч қандай мақтовга сазовор бўлмаган мазкур моданинг вақти ўтиши кутиляпти анчадан бери, аммо жуда узоққа чўзилди. Минг афсуски, ҳозирда одоб-ахлоқ йўқолган, ҳаё-андиша ўлган, маданият заифлашган бир пайтда яшамоқдамиз. На динга, на миллийликка, на маданиятга, на урфга, на одобга, на ахлоққа, на гўзалликка, на покизаликка тўғри келадиган ҳолат. Ҳар қандай иллат унга қарши курашиб йўқотилади. Ажаб эмас, насиҳат ва тушунтиришлар билан бу ҳолатни ислоҳ қилишга муваффақ бўлсак. Валлоҳу аълам!

muslimaat.uz

Киритилди: 13:56 11.08.2019. Ўқилди: 9122 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!