Бугун 22 май, 2022 йил, якшанба

O'ZB

Қийин саволларга содда ва аниқ жавоблар

Қийин саволларга содда ва аниқ жавоблар

Ушбу мақоланинг ёзилишига собиқ молия вазири ўринбосари Абдулла Абдукадиров томонидан фейсбук саҳифасида банк-молия ва давлат бошқарувига оид кўтарилган саволлар туртки бўлди. Мазкур саволлар иқтисодий таҳлилчилар ва экспертларни-да ўйлантириб келаётган масалалардан эканлигини ҳисобга олинса, кенг жамоатчиликка янада қизиқ бўлишини таҳмин қилиш мумкин. Шунинг учун, қуйида собиқ молия вазири ўринбосари билан бир қаторда кўпчиликни ўйлантириб келаётган қийин саволларга содда ва аниқ жавоб беришга ҳаракат қилинади.

1. “Ўзбекистонда юқори фоиз ставкалари бозор конъюнтурасининг белгиси/натижаси эмас, балки мавжуд молиявий ресурслар ва воситаларни нотўғри бошқариш белгиси/натижасидир”.

“Банклар даромадининг 40 фоиздан камроғи кредит портфелидан келадиган даромадга тўғри келишини ҳисобга олинса, нима учун инфляция даражаси банклар учун ставкаларни аниқлашда ягона мезон бўлиши керак? Банкнинг бошқа даромадлари қандай роль ўйнайди? Ушбу даромадлар нотижорий имтиёзли кредитлар бўйича зарарни қоплайдими?”

Бозор иқтисодиётида фоиз ставкалари пулни ушлаб туриш ёки қарзга бериш нархини белгилайди. Кредит ставкаларини белгилашда банклар асосан 3 та кўрсаткичдан келиб чиқади: молиявий ресурсларнинг нархи, кредит риски (премияси) ва фойда маржаси. Ўз навбатида, молиявий ресурсларнинг нархини асосан қуйидаги омиллар белгилайди:

  1. Депозитлар бўйича ўртача бозор ставкаси;
  2. Жалб қилинган депозитлар бўйича мажбурий захира меъёрлари;
  3. Банкнинг операцион харажатлари.

Мазкур омилларнинг ҳар бирига инфляциянинг таъсири мавжудлигини тахмин қилиш қийин эмас. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг эмпирик ҳисоб-китобларига кўра, инфляция даражасининг 1% га кўтарилиши юридик шахслар депозит фоиз ставкаларини ўртача 0,7% га ошишига олиб келади. Шунингдек, ушбу кўрсаткич қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредитлар учун мос равишда 0,58% ва 0,61%ни ташкил этади.

Инфляциянинг кредитлар ва депозитлар фоиз ставкаларига таъсири*

Кўрсаткичлар

Coef.

Std.Err.

t

P>|t|

[95% Conf. Interval]

1.

Қисқа муддатли кредит фоиз ставкалари

0.58

0.0596

9.80

0.000

0.4662

0.7027

2.

Узоқ муддатли кредит фоиз ставкалари

0.61

0.0587

10.40

0.000

0.4941

0.7269

3.

Юридик шахслар депозит фоиз ставкалари

0.69

0.0647

10.70

0.000

0.5640

0.8207

Изоҳ: * имтиёзли кредитлар ва миқроқарзлар бўйича фоиз ставкаларни ҳисобга олмаган ҳолда

2021 йил октябрь ойи якунлари бўйича жисмоний шахслар депозитлари ўртача тортилган фоиз ставкаси 19,6%ни ташкил этган бўлса, юридик шахслар жамғармаларини банк депозитларига жойлаш учун ставкалар ўртача 15,1% бўлишини талаб этишмоқда.

Марказ ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирги кунда кредит валютасидан келиб чиқиб, кредит бўйича якуний фоиз ставкасининг 70-80% молиявий ресурслар (депозитлар) нархлари улушига тўғри келмоқда. Шундан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, депозит бозорида ўртача фоиз ставкалари 15-20% бўлиб турган бир пайтда, кредитлар бўйича ўртача ставкаси 21-25% атрофида шаклланиши айнан бозор механизмларидан далолат беради.

Кредит ва депозитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари ва инфляция

Қийин саволларга содда ва аниқ жавоблар

Манба: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари асосида ҳисоб-китоблар

Молиявий ресурсларнинг таъминотчилари бўлган омонатчилар нуқтаи назаридан қаралганда эса, омонатчи, хоҳ жисмоний шахс бўлсин, хоҳ юридик шахс бўлсин, жамғармалари учун номинал фоиз ставкаларини (нарх) белгилашда ўзларининг инфляцион кутилмалари ва мақбул реал фоиз ставкаларидан келиб чиқади. Бу иқтисодчилар тилида Фишер эффекти деб аталади.

Rt=rt+πt+1

Бу ерда, RtҚийин саволларга содда ва аниқ жавоблар – номинал фоиз ставкаси, rtҚийин саволларга содда ва аниқ жавоблар - реал фоиз ставкаси ва πt+1Қийин саволларга содда ва аниқ жавоблар t даврдан t+1 давргача бўлган муддатда кутилаётган инфляция даражаси.

Айтайлик, Ўзбекистонда 10 млн киши ўз жамғармаларига эга бўлса, уларнинг
2022 йил учун инфляцион кутилмалари ва қабул қила оладиган реал фоиз ставкалари турлича бўлади. Келгуси йил инфляция бўйича кутилмалари 15% бўлган омонатчи учун 14% ставкадаги банк депозитлари жозибадор ҳисобланмайди. Шу сабабли, рақобат муҳити тобора кучайиб бораётган даврда инфляция даражасининг жорий ва прогноз динамикаси тижорат банклари учун қисқа ва узоқ муддатли оптимал фоиз ставкаларини танлашда якуний қарорлар қабул қилиш учун муҳим “барометр” ҳисобланади.

Шунинг учун ҳам инфляция даражасини пасайтириш ва келгуси йилларда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш мақсадида барча учун мақбул инфляция даражасини сақлаб туриш Марказий банкнинг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади.

2. Фоиз ставкалари ўртасидаги бундай катта фарқни қандай изоҳлайсиз: Европа, Япония, Жанубий Кореяда ставка йилига 0,5-1 фоиз атрофида ва Ўзбекистонда ташқи қарзнинг ўсиши ва банклар кредит портфелининг турғунлиги (стагнация) шароитида икки хонали фоиз ставкалари? Бу фақат Ўзбекистон иқтисодиётига ишончми?”

Ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларни бир бирига таққослашда бугунги кун нуқтаи назаридан қараш нотўғри хулосаларга олиб келади. Аслида, Европа, Япония ва Жанубий Кореяда Ўзбекистоннинг ҳозирги ривожланиш босқичидаги даврида инфляция даражаси, фоиз ставкаси қай даражада бўлган деб савол ўртага ташланса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Агар ушбу мамлакатларнинг 50-60 йиллик тарихига назар ташланса, ҳозирда Ўзбекистон енгиб ўтаётган қийинчиликлардан улар ҳам ўтганлигини кўриш мумкин.

1960-2020 йилларда Германия, Япония ва Жанубий Кореяда
инфляция даражаси

Қийин саволларга содда ва аниқ жавоблар

Манба: Жаҳон банки маълумотлари асосида ҳисоб-китоблар

Мазкур мамлакатларда фоиз ставкалари 60 йилдан бери 0,5-1% атрофида шаклланиб келаётгани йўқ. Масалан, 1996 йилда Жанубий Кореяда инфляция даражаси 4,9 фоиз бўлган бир пайтда, депозит фоиз ставкаси 10,1%ни ташкил этган. Фоиз ставкалари спреди эса (кредит ставкаси минус депозит ставкаси, фоизда) 1%ни ташкил этган. Инфляция даражасини аста-секин жиловланиши билан фоиз ставкалари ҳам пасайиб борган. Хусусан, 2020 йилда инфляция 0,5 фоизгача тушган бўлса, депозит фоиз ставкаси 1,2%ни, фоиз ставкалари спреди 1,6%ни ташкил этди.

Инфляция ва фоиз ставкалари

Қийин саволларга содда ва аниқ жавоблар

Қийин саволларга содда ва аниқ жавоблар

3. “Нега унда Молия вазирлиги 2020 йилда спекулятив бозордан йиллик 5,375% ставкада қарз олди, бошқа тижорат тузилмалари эса тўғридан-тўғри икки томонлама шартномалар асосида анча пастроқ ставкаларда қарз жалб қилди?”

Ушбу саволга жавоб беришдан олдин саволга ойдинлик киритиб олиш лозим. Тижорат тузилмалари томонидан жойлаштирилган евробондларнинг сўндириш муддати 10 йилми, 5 йилми, ёки 3 йилми? Чунки, евробондлар даромадлилик кўрсаткичлари сўндириш муддатига ҳам боғлиқ бўлади.

2019 йил февраль ойида Ўзбекистон тарихида биринчи марта умумий ҳажми 1 млрд. доллар бўлган еврооблигациялар 2 траншда, яъни йиллик 4,75% даромадли 500 млн. долларлик транши 5 йил муддатга (тўлов муддати 2024 йил 20 февраль), йиллик 5,375% даромадли 500 млн. долларлик транши 10 йил муддатга (тўлов муддати 2029 йил 20 февраль) жойлаштирилган эди.

Бундан келиб чиқадики, Молия вазирлиги томонидан 5,375% даромадли 500 млн. доллар миқдоридаги 10 йил муддатга олинган қарз 2020 йилда эмас, балки 2019 йил февраль ойида жалб қилинган.

Таққослаш учун, 2019 йил 25 ноябрь куни ўзбек тижорат банклари орасида биринчи бўлиб Ўзсаноатқурилишбанк ўзининг 300 млн доллар миқдоридаги 5 йиллик халқаро облигацияларини Лондон фонд биржасида йиллик 5,75% даромадли ставкада жойлаштирган эди. Хулоса қилиш мумкинки, Ўзсаноатқурилишбанкнинг 5 йиллик еврооблигациялари фоиз ставкаси 5 йиллик суверен еврооблигациялар фоиз ставкасидан 1%га баландроқ жойлаштирилган.

2020 йил октябрь ойида эса Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки 300 млн доллар миқдоридаги 5 йиллик еврооблигацияларини 4,85% даромадли (5 йиллик суверен евробонд ставкасидан 0,10% юқори) ставкада жойлаштирди.

2020 йил ноябрь ойида эса доллар ва сўмдаги умумий қиймати 750 млн. доллар бўлган еврооблигациялар икки траншда муомалага чиқарилди. Савдолар натижасида йиллик 3,7% даромадли (2019 йилдаги ставкадан 1,675%га пастроқ ставкада) 555 млн. долларлик транши 10 йил муддатга (тўлов муддати 2030 йил 25 ноябрь), 2 трлн. сўм миқдорида сўмдаги еврооблигациялар йиллик 14,5% даромадлилик билан 3 йил муддатга (2023 йил 25 ноябрь) жойлаштирилди.

Жорий йил июль ойида Молия вазирлиги 3-марта Лондон фонд биржасига чиқди. Бу сафар, биринчи траншда 635 млн. долларлик 3.9% даромадли еврооблигациялар
10 йил муддатга (тўлов муддати 2031 йил 19 октябрь), иккинчи траншда 2,5 трлн. сўм миқдоридаги йиллик 14% даромадли еврооблигациялар 3 йил муддатга (тўлов муддати 2024 йил 19 июль) жойлаштирилди.

Кўриниб турибдики, ҳеч бир тижорат банки Лондон фонд биржасидан Молия вазирлигининг суверен еврооблигациялардан арзонроқ ставкаларда қарз жалб қилмаган. 5 йил муддатли евробондлар ставкаси билан 10 йиллик евробондлар ставкасини ўзаро таққослаш нотўғри хулосаларга олиб келишини яна бир бор таъкидлаб ўтиш лозим.

4. “Кредит ресурсларига ҳақиқатан ҳам муҳтожлар бундай ваҳший ставкаларда кредит ололмасаларда, нега имтиёзли кредитлар улуши банклар жами кредит портфелининг 60% гача оширилди? Бу имтиёзлар аслида кимлар учун тақдим этилган ва нима учун бутун иқтисодиёт ривожланишда орқада қолганлар учун товон тўлаши керак?”

Халқаро валюта фондининг 2019 йил майдаги 19/129-сонли ҳисобига кўра, 2018 йилда берилган барча кредитларнинг 57% имтиёзли кредитлар бўлган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13-майдаги “2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги 5992-сонли Қарорида ҳам 2020 йил 1 май ҳолатига имтиёзли кредитлар банк тизими жами кредит портфелининг 60%ни ташкил этгани қайд этилган.

2018-2020 йилларда вазият бироз яхшиланди, чунки хусусий секторга ажратилган кредитлар ҳажми ЯИМга нисбатан 13,2 фоиз бандга, яъни 23,8% дан 37% гача ошди (ХВФ ҳисоботидан). Шунингдек, давлатнинг мақсадли кредитлари (Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғарма ва бюджет маблағлари ҳисобидан) ҳажми ЯИМга нисбатан 2018 йилдаги 3,9%дан 1,2% гача (2,7 фоиз бандга) камайди.

Кредит турлари бўйича фоиз ставкаларига келсак, бозор ва имтиёзли кредитлар фоиз ставкалари ўртасидаги тафовут 6,2 фоиз бандга қисқарди. Ушбу кўрсаткич 2019 йил январь ойида 14,1% бўлган бўлса, 2021 йил сентябрь ойида 7,9%га тушди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 ноябрдаги ПФ-5877-сонли “Инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш орқали пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш орқали ҳамда коронавирус пандемиясининг салбий оқибатлари бартараф этилгандан сўнг келгуси йилларда фоиз ставкалари ва имтиёзли кредитлар ҳажмидаги тафовут сезиларли даражада камайиши кутилмоқда.

5. “Нима учун кредит олиш учун трансакция харажатлари 2% дан 5% гача етади?”

Ўзбекистон шароитида қарз олувчининг транcакция харажатлари амалга оширилаётган лойиҳа бўйича бизнес режа тайёрлаш, баҳолаш ҳисоботи ва гаров объектлари бўйича нотариал ҳаракатлар, шунингдек кредит муддати даврида гаровларни йўқотиш ва шикастланиш хавфидан суғурталаш ҳисобига юзага келиши мумкин. Бу харажатлар муқаррар, чунки қонунчиликка кўра, кредит беришнинг минимум тамойиллари бажарилишини таъминлаш учун ариза бериш жараёнида учинчи шахслар (баҳолаш компаниялари, суғурта компаниялари ва нотариал идоралар) иштирок этади.

Марказий банкнинг буйруғига мувофиқ, ҳар бир тижорат банки кредит шартномасида кредитнинг тўлиқ қийматини, шу жумладан баҳолаш, гаров таъминотини суғурталаш ва нотариал йиғимлардан келиб чиқадиган харажатларнинг тахминий миқдорини аниқ кўрсатиши шарт. Бунинг ёрдамида қарз олувчи ўзининг ҳозирги молиявий ҳолатидан келиб чиқиб, мумкин бўлган фойда ва харажатларини олдиндан ҳисоблаб чиқиши мумкин бўлади.

Қайд этиш керакки, хорижий давлатларнинг банк қонунчилиги билан солиштирганда, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тижорат банклари томонидан кредитларни расмийлаштирганлик, кредит ҳисобварақларига хизмат кўрсатганлик учун комиссия ва кредитларни муддатидан олдин қайтариш учун жарима ундириш таъқиқланади. Ушбу комиссияларнинг мавжудлиги транcакция харажатларини кредит миқдоридан келиб чиқиб, 1-5%га ошириши мумкин.

6. “Нима учун Марказий банк ва Молия вазирлиги узоқ ва арзон пуллар миллий жамғармасини тузмайди, балки ташқи молиявий ресурсларни қимматга сотиб олиб, инфляцияни импорт қилади?”

Аслида, бундай миллий жамғармалардан бири – Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (ЎТТЖ) 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этилган. ЎТТЖ активлари бўйича дунёдаги топ-100 суверен жамғармалари орасида 37-ўринни эгаллайди (Sovereign Wealth Fund Institute, 2021).

2020 йил 31 декабрь ҳолатига ЎТТЖ активлари ҳажми 248,5 трлн. сўмни (ёки 23,7 млрд. доллар) ташкил этди, шундан 96,2 трлн. сўм (9,18 млрд. долл.) – Марказий банкка ишончли бошқарувга берилган маблағлар, 65,3 трлн. сўм (6.2 млрд. долл.) – таъсисчиларнинг устав капиталига улушлар бўйича қарзи, 42 трлн. сўм (4 млрд. долл.) – узоқ муддатли кредитлар, 29,2 трлн. сўм (2,8 млрд. долл.) – узоқ муддатли инвестициялар.

ЎТТЖ активлари