Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Қирғизистонлик ва тожикистонлик меҳнат мигрантлари Россияда ишлаш учун ўз ватанларида патент олишлари мумкин

Қирғизистонлик ва тожикистонлик меҳнат мигрантлари Россияда ишлаш учун ўз ватанларида патент олишлари мумкин

Россия ички ишлар вазирлиги меҳнат мигрантларини мақсадли ёллаш бўйича Ўзбекистон билан ҳамкорлик тажрибасини қўшни давлатларга ҳам ёймоқчи.

10 минг нафар Ўзбекистон фуқароси иш берувчи, меҳнат шароитлари, иш ҳақи тўғрисида масофадан туриб маълумот олишган, Россия томони эса ўзининг ходимлари учун жавобгар бўлган.

“Бу Қирғизистон ва Тожикистон фуқароларига РФга кириш ёпилмаганлигини аниқлаш, шунингдек, бармоқ излари текширувидан ўтиш, тиббий маълумотнома бериш ва ўз ватанларида рус тилини билишини кўрсатиш имконини беради”, – дейди Россия Ички ишлар вазирлиги Миграция бош бошқармаси раҳбари Валентина Казакова брифингида.

Киритилди: 11:53 25.11.2022. Ўқилди: 1673 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!