Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Қирғизистонда ўзбекистонликларга қалбаки паспорт расмийлаштириб берган аёл ушланди

Қирғизистонда ўзбекистонликларга қалбаки паспорт расмийлаштириб берган аёл ушланди

Қирғизистоннинг Ўш вилоятида Қирғизистон фуқароларининг қалбаки паспортларини тайёрлаш канали аниқланди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига таяниб 24.kg хабар берди.

«Ўш вилоятида туғилган, Қирғизистон фуқароси бўлган аёл ушланди. У «Исломий давлат» халқаро террорчилик ташкилоти аъзоларининг илтимосига кўра, Ўш идораларидаги алоқалари орқали террорчилик фаолиятида иштирок этганликда айбланиб, қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароларига Қирғизистон Республикасининг қалбаки паспортларини тайёрлаб бермоқчи бўлган», дейилади хабарда.

Гумонланувчининг уйида тинтув ўтказилганда Қирғизистон Республикаси фуқаросининг иккита паспорти топилган. Тергов уларнинг ҳақиқийлигини текширмоқда. Ҳозирда тергов жараёни давом этмоқда.

Киритилди: 22:04 29.03.2023. Ўқилди: 1905 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!