Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Қирғизистонда Ўзбекистон сармояси иштирокидаги нечта корхона фаолият юритаётгани маълум бўлди

Қирғизистонда Ўзбекистон сармояси иштирокидаги нечта корхона фаолият юритаётгани маълум бўлди

Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Қирғизистон Президенти Администрацияси раҳбари Оқилбек Жапаров йиғилганларга табрик сўзи билан мурожаат қилди.

2022 йилнинг 11 ойи якунларига кўра, икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 543,2 миллион долларни ташкил этди. 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 21 фоизга ўсган.

«Албатта, бу стратегик ҳамкорларнинг ўзаро савдоси учун чегаравий кўрсаткичлар эмас. Умид қиламанки, яқин келажакда товар айирбошлаш ҳажми миллиардлаб долларга этади.

Мамлакатларимиз ишлаб чиқарувчилар, ишлаб чиқарувчилар уюшмалари, савдо-саноат палаталари ва бошқа хўжалик бирлашмалари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштиришимиз зарур.

Шу билан бирга, ҳамкорлик механизмларини самарали шакллантириш, бюрократияни минималлаштириш ва ишбилармон доиралар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантириш, товарлар ва сармояларнинг эркин ҳаракатланишини таъминлаш зарур», — деди Оқилбек Жапаров.

Қирғизистонда Ўзбекистон сармояси иштирокидаги 60 та корхона фаолият юритмоқда.

Уларнинг, 22 таси қўшма корхона ва 38 таси тўлиқ Ўзбекистон капитали иштирокида ташкил этилган.

“Биз Қирғизистон иқтисодиётини ривожлантиришга инвестициялар, илғор технологиялар ва ўзбек компаниялари бошқарувини жалб қилишдан манфаатдормиз, – деди Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров Қирғизистон-Ўзбекистон бизнес-форумида.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Қирғизистон учун ишончли қўшни, қардош давлат ва стратегик шерикдир. Бугунги кунда мамлакатлар ўртасида юқори даражадаги стратегик ҳамкорлик ўрнатилган, конструктив ва ишончли мулоқот йўлга қўйилган.

Киритилди: 11:50 26.01.2023. Ўқилди: 1822 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!