Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Қирғизистонда SpaceX компаниясининг Starlink сунъий йўлдош интернети ишга тушди

Қирғизистонда SpaceX компаниясининг Starlink сунъий йўлдош интернети ишга тушди

Starlink сайтидаги жаҳон харитасида Қирғизистон ҳудуди фаоллаштирилди. Шунингдек, сайтда қирғиз ва рус тилларида “Қирғизистон” саҳифаси пайдо бўлди, унда тармоқ ва қирғизистонлик мижозлар фойдаланиши мумкин бўлган хизматлар ҳақида маълумотлар берилган.

Starlink терминали автоматик равишda йўлдошлар билан боғланиб, 50 дан 220 Мбит/с гача бўлган юклаш тезлигини таъминлайди. Комплект таркибига антенна, роутер ва кабеллар киради.

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Адилбек Касималиев видеоконференцалоқа режимида Иссиқкўл вилоятининг Энилчек тоғли қишлоғидаги умумтаълим мактабида юқори тезликдаги сунъий йўлдош интернети ишини бошлаб берди.

Марказий Осиёда хизмат фақат Туркманистон ва Ўзбекистонда мавжуд эмас. Ўзбекистонда Starlink лойиҳасини мамлакатга олиб кириш масаласи 2022 йилдан бери муҳокама қилинади.

Киритилди: Бугун 17:17. Ўқилди: 242 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!