Бугун 2 июль, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Қирғизистонда шифокорлар ойлиги 50 фоизга оширилади

Қирғизистонда шифокорлар ойлиги 50 фоизга оширилади

Қирғизистонда сентябрь ойидан шифокорларнинг маоши 50 фоизга оширилади. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Медербек Исмоиловга таяниб Дарё нашри хабар берди.

Вазир ўринбосари 24 июнь куни Жогорку Кенешнинг ижтимоий сиёсат бўйича қўмитаси йиғилишида бу ҳақда маълумот берган. У ҳамшираларнинг маоши 20 фоизга, паст лавозимли тиббиёт ходимларининг маоши эса 10 фоизга ошишини айтган. Исмоилов бу масала аллақачон ҳал бўлганини таъкидлаган.

“Улар менга таклифлар берди. Қисқа муддатли чора-тадбирларни назарда тутувчи президент фармони тайёрланмоқда. 1 июлдан айрим тоифадаги шифокорлар учун 20 минг сомдан (салкам 3 миллион сўм) қўшимча тўлов берилади”, — деди у.

Апрель ҳолатига кўра, Қирғизистонда шифокорларнинг ўртача ойлик маоши 2023 йил 23,5 минг сомни (3,4 миллион сўм) ташкил қилган.

  • Ўрта тоифали шифокорлар 19,1 минг сом (2 млн 700 сўмдан зиёд);
  • Паст тоифали шифокорлар 13,6 минг сом (1 млн 900 сўмдан ортиқ) маош олади.
Киритилди: 15:15 24.06.2024. Ўқилди: 757 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!