Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қирғизистонда референдум ва маҳаллий сайловлар бўлиб ўтмоқда

Қирғизистонда референдум ва маҳаллий сайловлар бўлиб ўтмоқда

Қирғизистонда конституциянинг янги таҳрири бўйича референдум ва маҳаллий ҳокимият органларига сайловлар бошланди.

Референдум иштирокчилари рўйхатида 3,6 миллион киши қайд этилган. Маҳаллий ҳокимият органларига сайловларда 420та шаҳар ва қишлоқ кенгашларидаги 7560 ўринга 18772 номзод даъвогарлик қилмоқда.

Конституциянинг янги таҳрири билан мамлакатда бошқарувнинг президент шаклини тасдиқлаш, Халқ қурултойи институти киритиш таклиф қилинмоқда.

Шунингдек, таклиф қилинаётган янгиликлар парламент-президент бошқарувидан президент бошқаруви шаклига қайтишни англатади. 10 январдаги референдумда уни ёқлаб мамлакат фуқароларининг 80 фоизи овоз берганди. Референдумда сайловчиларнинг 30 фоиздан кўпроғи иштирок этса, бўлиб ўтган деб тан олинади.

Киритилди: 20:14 12.04.2021. Ўқилди: 1977 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!