Қирғизистонда 2025 йилга бориб ҳавонинг ифлосланиш даражасини мақбул даражага тушириш режалаштирилмоқда, деди депутат Марлен Маматалиев россиялик мутахассислар иштирокидаги давра суҳбатида.
Унинг айтишича, ҳозирда Бишкекда тутунга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ишлаб чиқилмоқда. Халқ депутатига кўра, тутун пайдо бўлишининг 5 та асосий сабаби бор: турар-жой массивларидаги уй печлари, катализаторсиз автомобиллар, иссиқлик электр станциялари, чиқиндихонадаги ёнғинлар ва шамол гулхани.
«Ушбу бандларнинг баъзилари бўйича қонунлар қабул қилмоқдамиз, яна бир қисми бўйича ҳукуматдан масъул шахсларни тайинлаб, муддатларни белгилаб олдик. 2025 йилгача ифлосланиш даражаси нормал бўлиши керак. Биз барча зарур маблағларни топамиз», - деб ишонтирди Маматалиев.