Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Қирғизистонда биринчи “Халқ қурултойи” ноябрь ойида чақирилади

Қирғизистонда биринчи “Халқ қурултойи” ноябрь ойида чақирилади

Қирғизистоннинг уч ой ичида тузиладиган биринчи “Халқ қурултойи” шу йил 25 ноябрь куни Бишкекда чақирилади.

Тегишли фармонни Қирғизистон президенти Садир Жапаров имзолади, деб хабар қилди президент маъмурияти матбуот хизмати.

Президент матбуот хизмати таъкидлаганидек, “Қирғизистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига мувофиқ фуқаролар қонунлар, республика ва маҳаллий аҳамиятга молик қарорларни муҳокама қилиш ва қабул қилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга”.

Мурожаатдан келиб чиқадики, Қурултой Қирғизистон халқини ташкил этувчи барча миллат ва элатларни бирлаштириш, қирғиз давлати ва жамиятининг барқарор ривожланиши учун миллий мулоқотни таъминлаш зарурати ҳисобланади.

Қирғизистон Республикаси Давлат котиби Суюнбек Сапарбекович Қурултай ташкилий қўмитаси раиси этиб тайинланди, унинг таркибига фуқаролар ва делегатлар киради, деб хабар беради президент маъмурияти сайти.

Халқ Қурултойи ижтимоий вакиллик, маслаҳат, кузатув йиғилиши бўлиб, Мурожаатдан келиб чиқадиган ижтимоий ривожланиш йўналишлари бўйича тавсиялар беради.

Киритилди: 23:00 16.08.2022. Ўқилди: 2458 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!