Бугун 25 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Қирғизистон президенти яна икки нафар вазирни ишдан бўшатди

Қирғизистон президенти яна икки нафар вазирни ишдан бўшатди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Бақит Торобаевни Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари ва Сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазири лавозимидан озод этишга қарор қилди.

Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати маълум қилди.

Соғлиқни сақлаш вазири Канибек Досмамбетов ҳам ишдан бўшатилган.

Аввалроқ Садир Жапаров учта вазирни: Фавқулодда вазиятлар вазири Бообек Ажикеев, Транспорт ва коммуникациялар вазири Абсаттар Сиргабаев ва Табиий ресурслар, экология ва техник назорат вазири Медер Машиевни ишдан бўшатган эди.

Киритилди: Бугун 10:15. Ўқилди: 579 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!