Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қирғизистон президенти Ўзбекистонга ташриф буюради

Қирғизистон президенти Ўзбекистонга ташриф буюради

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистонга расмий ташриф уюштиради, дея хабар берди Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати. 

Ташриф қачон уюштирилиши ҳозирча маълум қилинмаган. 

22 февраль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарход Арзиев ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Нуран Ниязалиев ўртасида видеоконференция кўринишида суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбатда ташрифга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

24 февраль куни Қирғизистон президенти илк расмий ташриф билан Россияга учди. 

Эслатиб ўтамиз, Садир Жапаров Қирғизистон президенти сифатида январь ойи охирида иш бошлаган эди.
 

Киритилди: 15:45 24.02.2021. Ўқилди: 2210 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!