Бугун 5 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Қирғизистон президенти АҚШнинг айбловларига жавоб қайтарди

A A A
Қирғизистон президенти АҚШнинг айбловларига жавоб қайтарди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров америкалик сенаторнинг Россияга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам берганликда айблашини Бишкек ишларига аралашишга уриниш сифатида баҳолади, деб ёзади Қирғизистондаги Economist.kg нашри.

Аввалроқ Сенатнинг ташқи алоқалар қўмитаси раҳбари Боб Менендез Қирғизистон ҳукуматини Россияга санкциялардан қочишга ёрдам беришни тўхтатишга чақирган эди.

Президент Садир Жапаров бунга жавобан Қирғизистон Россияга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бермоқда, деб ўйлашга асос йўқлигини айтди. Президентнинг сўзларига кўра, бунга ишониш учун ҳеч қандай сабаб ва асос йўқ.

“Россия ва Хитой кичик Қирғизистонга қарам эмас. Бу давлатлар аллақачон қўшни. Улар орасида 4000 километр умумий чегара мавжуд. Агар Россия истаса, денгиз орқали вагон ёки баржаларда хоҳлаган товарларини олиб келиши мумкин”, — деди Жапаров.

Бундан ташқари, Жапаров Бишкек нейтрал позицияга амал қилишини айтиб, Менендеснинг мактубини Қирғизистонга босим ўтказишга уриниш сифатида баҳолади.

“Менга кўплаб таниқли сиёсатчилардан хатлар келади. Мен буни Қирғизистонга босим ўтказиш ва бизни ўз томонига тортиш учун оддий баҳона деб биламан. Аммо биз бунга йўл қўймаймиз. Биз мустақил давлатмиз. Биз барча давлатлар билан тенг ҳуқуқли муносабатларни давом эттирамиз. Биз кўп векторли ташқи сиёсат олиб борамиз”, — деди Президент Жапаров.

Киритилди: 15:38 09.08.2023. Ўқилди: 3355 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!