Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қирғизистон лотин ёзувига ўтмайди?!

Қирғизистон лотин ёзувига ўтмайди?!

Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков ТАСС ахборот агентлигига берган интервьюсида Россия билан муносабатлари, мамлакатда рус тилининг ҳолати ва бошқа масалаларда ўз фикрини билдирди.

"Қирғизистон Конституциясида рус тили расмий тил сифатида белгиланган. Унинг мақоми шундай қолади ва ўзгармайди", - деди президент.

ТАСС журналистининг "Баъзи қўшни давлатлар кириллдан лотин ёзувига ўтди ёки ўтишмоқда. Қирғизистонда ҳам бу масала кун тартибидами?" деган саволига Сооронбай Жээнбеков шундай жавоб берди:

"Билишимча, бу масала бизда мустақилликнинг илк йилларида кўтарилган. Ўшандаёқ лотинга ўтмай тўғри иш қилганмиз. Ҳозир лотинга ўтишга ҳеч қандай эҳтиёж йўқ. Республикамиз эришган фан ва маданият соҳасидаги ютуқлар кирилл ёзуви орқали халқимизга тарқаб бўлди".

Киритилди: 11:59 28.02.2020. Ўқилди: 2542 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!