Бугун 10 июнь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Қирғизистон 20 йилдан сўнг ЕИнинг авиация «қора рўйхати»дан чиқарилди

Қирғизистон 20 йилдан сўнг ЕИнинг авиация «қора рўйхати»дан чиқарилди

Европа Иттифоқи Қирғизистон авиакомпанияларига нисбатан қўйилган парвоз чекловларини бекор қилди. Шу тариқа, мамлакат 2006 йилдан бери бўлган авиация «қора рўйхати»дан чиқарилди.

Қарор Европа Иттифоқининг Авиация хавфсизлиги қўмитаси йиғилиши якунларига кўра қабул қилинди. Қирғизистон ҳукумати бу натижа фуқаро авиацияси соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ва хавфсизлик стандартларининг халқаро талабларга мослаштирилиши самараси эканини билдирди.

Энди Қирғизистонда сертификатланган авиакомпаниялар Европа Иттифоқи ҳудудига парвозларни амалга ошириш имкониятига эга бўлади.

Киритилди: Бугун 07:41. Ўқилди: 280 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!