Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси томонидан ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида навбатдаги амалий чора-тадбирлар амалга оширилди.
Жумладан, иш юритувда бўлган ижро ҳужжатига мувофиқ, қарздор МЧЖдан ундирувчи банк фойдасига 2 млрд 741 млн 522 минг сўм миқдоридаги қарздорликни ундириш белгиланган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор томонидан гаров сифатида расмийлаштирилган ва қидирувга берилган юк тортувчи транспорт воситаси Учқўрғон туманида жойлашган “Rial Trans” МЧЖ ҳудудида аниқланди. Бошқарма инспекторлари томонидан мазкур транспорт воситаси белгиланган тартибда хатланиб, тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Айни пайтда гаров мулкини баҳолаш ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда реализация қилиш орқали ундирувчи фойдасига қарздорликни қоплаш чоралари кўрилмоқда.
Мажбурий ижро бюроси томонидан ижро ҳужжатларининг ўз вақтида ва тўлиқ ижросини таъминлашга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.