Қидирувда бўлган 12 нафар жиноятчи қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, олиб борилган қидирув ишлари натижасида 2018 йил 19 май куни илгари содир қилган жинояти учун суд ва терговдан қочиб юрган 12 нафар шахс ушланган ва аввал қайд қилиниб, очилмай қолган жиноятлардан 6 таси очилган.