Бугун 10 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Қатар яқинида юк кемаси номаълум снаряд билан урилди

Қатар яқинида юк кемаси номаълум снаряд билан урилди

Буюк Британия денгиз савдо амалиётлари бошқармаси (UKMTO) Қатарнинг Доҳа шаҳридан 23 денгиз мили шимоли-шарқида ҳаракатланаётган юк кемасига номаълум снаряд келиб урилганини маълум қилди.

Хабарга кўра, ҳодиса оқибатида кичик ёнғин келиб чиққан ва у ўчирилган. Кема капитани қурбонлар йўқлиги ва атроф-муҳитга зарар етказилмаганлиги ҳақида хабар берган

Ҳозирда ҳукумат снаряд манбасини ўрганмоқда. Ҳудуддаги кемаларга эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш тавсия этилди. Кемалар ҳар қандай шубҳали ҳаракатлар ҳақида UKMTO’га хабар беришлари лозим дейилади хабарда.

Воқеа тафсилотлари, жумладан, снаряд тури ва эҳтимолий айбдор ҳали аниқланмаган. Кеманинг кимга тегишлилиги ва ташилаётган юкнинг хусусияти ҳақида ҳам маълумот берилмаган.

Киритилди: Бугун 14:10. Ўқилди: 188 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!