Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Қатар нега бошқа араб давлатларининг танқидига учради?

A A A
Қатар нега бошқа араб давлатларининг танқидига учради?

Қатарнинг Туркияга 15 миллиард доллар сармоя киритиш ҳақидаги қарори Миср, Саудия Арабистони ва БАА  матбуотида танқидларга сабаб бўлди.

Жумладан, БААда чоп этилувчи “Ал-Иттиҳод” газетаси “Қатар амири Тамим халқининг 15 миллиард доллар пули билан Туркияни мамнун қилишга уринмоқда”, дея ёзди. Нашрнинг таъкидлашича, Қатар аввалига Туркия иқтисодиётидаги кучсизланишга жим қараб турди, бироқ Туркияда Қатарнинг “нонкўрлиги” ҳақида гап-сўзлар бошланганидан кейин зудлик билан ҳаракатга тушди. “Ал-Иттиҳод” Қатарнинг Туркия иқтисодиётига 15 миллиард доллар сармоя киритишини АҚШга қарши чиқиш деб баҳолади.

Эслатиб ўтамиз, икки йил аввал Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Миср Қатарга қарши қамал эълон қилганида, Туркия Қатарни қўллаб-қувватлаган эди.

Manba: azon.uz

Киритилди: 18:03 17.08.2018. Ўқилди: 1556 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар