Қатар Мудофаа вазирлиги ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари мамлакатга қаратилган ракетани тутиб олганини эълон қилди.
Бу ҳақда мудофаа вазирлиги баёнот берди.
Вазирлик ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ракетани муваффақиятли тутиб олганини таъкидлади, аммо ҳужум тафсилотларини ошкор қилмади.
Аввалроқ мамлакат хавфсизликка таҳдид кучайганини эълон қилган эди. Қатар Ички ишлар вазирлиги аҳолига мобил огоҳлантириш юбориб, уларни эҳтиёт бўлишга чақирди.
Огоҳлантиришда шунингдек, аҳолидан кейинги огоҳлантиришгача уйда қолиш сўралган.