Қатар воситачилари 28 ёки 29 сентябрь куни Нью-Йоркда Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи ҳамда АҚШ вакиллари билан алоҳида учрашувлар ўтказади.
Бу ҳақда дипломатик жараёнлардан хабардор юқори мартабали амалдор Reuters агентлигига маълум қилди.
Манбанинг сўзларига кўра, мазкур учрашувлар можарога барҳам беришга қаратилган янги уриниш бўлади.
Музокараларнинг асосий мавзуси Теҳрон ўтган ҳафта БМТ Бош Ассамблеяси доирасида тақдим этган "етти кунлик режа"нинг янгиланган варианти бўлиши кутилмоқда.
Шунингдек, БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида иштирок этиш учун Нью-Йоркка келган Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи айнан ушбу маслаҳатлашувларда қатнашиш мақсадида АҚШдаги ташрифини узайтиргани қайд этилган.