Бугун 16 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Қашқадарёлик блогер вилоят ҳокими матбуот котиби бўлди

Қашқадарёлик блогер вилоят ҳокими матбуот котиби бўлди

Айтишларича, блогер Содиқов Аҳрор Қашқадарё вилояти ҳокими матбуот котиби лавозимига тавсия этилибди. 

А.Содиқов Чироқчи туманида туғилган, маълумоти олий.

Маълумот ўрнида таъкидлаш мумкинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан, матбуот котиби ахборот сиёсати масалалари бўйича ҳокимнинг маслаҳатчиси мақомига эга бўлади ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий хизмат ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари бўйича ҳоким ўринбосарларига тенглаштирилган.

Вилоят ҳокими матбуот котиби тайинлашда янгича ёндашувга қўл урибди. Эндиликда Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов каби халқнинг ташвиши ва муаммоларини ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб бориб, ҳал этиш чораларини кўради, деб умид қиламиз.

Киритилди: 17:23 08.08.2019. Ўқилди: 2068 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!