Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қашқадарёдаги «роддом»да беморлар йўлакда ётиб даволанаётгани ростми?

Қашқадарёдаги «роддом»да беморлар йўлакда ётиб даволанаётгани ростми?

13 июнь куни Оммавий ахборот воситаларида Қашқадарё вилояти Нишон туманидаги шифохонада беморлар йўлакда ётиб даволанаётгани акс этган фотосуратлар тарқалган эди. Айтилишича, Нишон тумани марказий шифохонасининг туғруққача бўлган даволаниш бўлимида аёллар коридорда ётгани, битта палатага 8-9 нафардан аёл жойлаштирилгани ҳам қўшимча қилинган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу борада расмий маълумот берди. Вазирликнинг маҳаллий ОАВга тақдим этган баёнотида айтилишича, Нишон тумани марказий шифохонасининг хомиладорлар патологияси ва гинекология бўлимларида йўлакда ётиб даволанаётган беморлар аниқланмаган. Беморлар ўринларига жойлашувига қадар ўзлари ва қариндошлари ерга жой тўшаб ётиб олишган. (Шу жойи кулгули эмаси? Сабаби, фотосуратда беморлар нафақат ётганини балки даволанаётгани кўриш мумкин)

Баёнотда Нишон туман касалхонасининг туғруқ мажмуасида замонавий шароитлар яратилгани алоҳида таъкидланган. (Йўлакда беморларни даволаш ҳам замонавий шароит ҳисобланиши эҳтимолдан холи эмас)

«Бундай жиддий камчиликка йўл қўйгани, ўз ишига совуққонлик билан қарагани ва бўлимда назоратни сусайтиргани учун туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари М.Ҳалилова, туғруқ мажмуаси мудири вазифасини вақтинча бажарувчи Н.Сазанбаевалар вазифасидан озод этилди. (Беморлар ўринларига жойлашувига қадар ўзлари ва қариндошлари ерга жой тўшаб ётиб олишган бўлса бу «бечораларда» нима айб?)

Ҳомиладорлар патологияси бўлими врачи Б.Эсановага эса интизомий жазо қўлланилиб, ўртача иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жаримага тортилди.

Шифохонада қатъий назорат ўрнатмагани, бундай муаммоларнинг олдини олиш бўйича ўз вақтида зарур чора кўрмагани учун туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ё.Шоназаров огоҳлантирилди»,- дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилган баёнотида.

Биз эса ушбу кулгули баёнот ортидан айнан Бош Прокуратура суриштирув олиб бориб воқеа аслида қандай бўлганига аниқлик киритиши ва баёнотнинг ёлғон эканлиги судда исботланиши тарафдоримиз. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир кунда вақт оралиғида икки марта «кулгули ва ишонарсиз» баёнот тарқатмоқда.

Киритилди: 10:20 14.06.2019. Ўқилди: 1623 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!