Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Қашқадарёдаги болалар шифохонасини сувараклар босгани айтилмоқда

Қашқадарёдаги болалар шифохонасини сувараклар босгани айтилмоқда

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг гастроэнтерология бўлими хоналарида сувараклар юргани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ССБ маълумот берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 15 август куни вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази гастроэнтерология бўлимида санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вилоят бошқармаси масъуллари билан ҳамкорликда дезинфекция ва дезинсекция тадбирлари амалга оширилди.

Мазкур ҳолат марказ ходимларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида муҳокама қилиниб, бўлимларда санитария қоидалари асосида иш юритиш борасида назоратни кучайтириш бўйича зарур чоралар белгиланди.

Ўз вазифаларига масъулиятсизлик билан ёндашганлиги ва назоратни сусайтирганлиги учун гастроэнтерология бўлими бошлиғи, катта ҳамшираси ва хўжалик бекаси эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Киритилди: 12:19 17.08.2023. Ўқилди: 2787 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!