Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Қашқадарёда ўтказилган тўйда куёвнинг жўраси пичоқланди

Қашқадарёда ўтказилган тўйда куёвнинг жўраси пичоқланди

Нишон тумани “Каптарли” маҳалла фуқаролар йиғинида мудҳиш жиноят содир этилди. Шу маҳаллада яшовчи жиянининг никоҳ тўйига келган Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида яшовчи Х.Э. ярим тунда торт кесиш тадбирида кўёвнинг жўраси Х.Ж. билан жанжаллашиб қолади.

Жаҳл келса, ақл кетади деганларидек, Х.Э. спиртли ичимлик таъсирида ошхонадан пичоқ олиб чиқиб, Х.Ж.нинг чап кўкрак қисмига санчиб, тан жароҳати етказган.

Келгусида бундай жиноятларнинг олдини олишга бағишлаб ўтказилган муҳокамада маҳалла фаолларининг тўйни вақтида бошлаб тугатишга эътиборсизлик қилгани, спиртли ичимликлар дастурхонга кўп қўйилгани юқоридаги жиноятни юзага келишига сабаб бўлганини таъкидланди.

Ҳолат юзасидан Нишон туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 21:37 27.07.2022. Ўқилди: 5575 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!