Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қашқадарёда ўғрилик содир этган 19 ёшли шахс ушланди

Қашқадарёда ўғрилик содир этган 19 ёшли шахс ушланди

Шу йил 23 март куни Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида яшовчи О.Ю.(исмли аёл) ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 19 мартга ўтар кечаси номаълум шахс унинг уйидан 20 млн. сўм пули, 100 АҚШ доллари ва 7 турдаги заргарлик буюмларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Яккабоғ тумани Чўмич маҳалласида яшовчи 19 ёшли У.Ж. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов давом этмоқда.

Киритилди: 10:08 27.03.2019. Ўқилди: 1262 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!