Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Қашқадарёда тўрт хотинли эркак икки хотинининг қотилига айланди

Қашқадарёда тўрт хотинли эркак икки хотинининг қотилига айланди

Қашқадарёда тўрт хотинли эркак, икки хотинининг қотилига айланди. Биринчи қотиллигидан сўнг 13 йил “ўтириб чиққан” эркакнинг иккинчи қотиллиги ҳақида унинг 15 ёшли қизи хабар берган.

Мазкур қотиллик воқеаси ҳақида қисқача ахборот берган вилоят ИИБ ахборот хизмати косонлик эркак иккинчи хотинини 2019-йил ўлдириб, қудуққа ташлаб юборганини ошкор қилди.

“Косон туманида яшовчи Т.Қ. маст ҳолда таёқ билан хотини Х.Г.ни уриб, қўл ва оёқларини синдириб, қасддан ўлдиради ва жасадни қудуққа ташлаб, тупроқ билан кўмиб юборганлиги аниқланди”, — дейилади вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарида.

Аниқланишича, фуқаро дастлабки қотиллигини 1986-йил содир этган бўлиб, бунинг учун 13 йил “ўтириб чиққан”. Энг ёмони бундан хулоса қилмаган эр 2019 йил яна бир хотинини 13 ёшли қизининг қўз ўнгида уриб ўлдириб, қудуққа ташлаган ва устидан кўмиб юборган. Икки йилдан сўнг яъни 2021 йил 15 ёшга кирган ўша қиз ўгай онасини ҳам ўлгудек дўппослайверган отаси яна бир қотилликка қўл уришидан қўрқиб, бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакилларига хабар берган.

Киритилди: 22:30 12.11.2021. Ўқилди: 7160 марта. Фикрлар сони: 6 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!