Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Қашқадарёда тарвуз пишди

Қашқадарёда тарвуз пишди

Қашқадарё вилоятида тарвуз пишиб етилди ва Қозоғистонга экспорти бошланди. Бу ҳақда Божхона.уз хабар бериб ўтди.

Деҳқонлар далага уруғ қадаш фурсатини кутиб ўтирмасдан, иссиқхоналарда уруғни муддатидан аввалроқ экиб, ҳар галгидан барвақт ҳосил йиғиштириб олишга эришди. Асосийси, ушбу маҳсулотлар ички бозордан орттирилиб, четга экспортга чиқарилмоқда.

Чироқчи туманидаги Gissar Effect МЧЖда 2018 йил декабрь ойида бир гектар ер майдонидаги иссиқхонада уруғлар қадалиб, май ойида биринчи ҳосилда 4 тоннадан зиёд тарвуз йиғиштириб олинди. Тарвузлар Қозоғистон мамлакатига экспорт қилинди. Келгусида эса 20 тоннагача ҳосил олиш мўлжалланмоқда.

Вилоятимиз экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида божхона постимиз томонидан ҳар куни 24 соат давомида божхона расмийлаштирувини амалга ошириб келмоқдамиз, дейди Китоб ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи Ботир Жавлиев. Бу эса, тадбиркорларга янада қулайлик яратиш билан бирга, вилоят экспорт ҳажмини оширишга хизмат қилади .

Киритилди: 14:59 16.05.2019. Ўқилди: 3124 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!