Бугун 9 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қашқадарёда судья пора билан қўлга олинди

Қашқадарёда судья пора билан қўлга олинди

Бугун Судьялар олий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтган. Унда Бош прокурорнинг фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро суди судьяси А. Б.ни Жиноят кодексининг 210-моддаси тегишли қисми билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама қилинган.

Якунда Кенгаш хулосаси билан А. Б.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилди ва унинг судьялик ваколати тўхтатилди.

"Тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди", - Судьялар олий кенгаши хабарида.

Киритилди: 18:28 28.03.2024. Ўқилди: 1413 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!