Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Қашқадарёда "Нексия"да истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари аниқланди

Қашқадарёда "Нексия"да истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари аниқланди

Жорий йилнинг 1 июль санасида Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани ҳудудида жойлашган “Умакай” мунтазам ЙПХ масканида хизмат олиб борган вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан шу куни соат 23:30 ларда, “Қарши-Самарқанд” йўналишида ҳаракатланиб келган, ҳайдовчи Э.Э. бошқарувида бўлган "Нексия-1" русумли транспорт воситаси тўхтатилиб текширилганда, автомобилнинг салони ва юкхонасидан ветеринария маълумотномаларисиз гўшт маҳсулотлари олиб кетилаётганлиги аниқланган.

Гўшт маҳсулотларидан Қашқадарё вилояти ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази микробиология ва ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси томонидан намуналар олиниб текширилганда, шаҳар экспертиза лабораториясининг 2020 йил 2 июль кунидаги хулосасига асосан, жами 400 кг оғирликдаги қора мол гўшти истеъмолга яроқсиз деб топилиб, тегишли чоралар кўрилган.

Киритилди: 15:28 02.07.2020. Ўқилди: 1964 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!