Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Жиззах вилоятининг Арнасой туманида яшовчи Э.Р. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 23 октябрь куни номаълум шахс “Сангзор” фермер хўжалиги дала майдонида қаровсиз қолдирилган 2 бош қорамолларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчилар А.Э. ва Э.Р.лар содир этганликлари аниқланиб ушланганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.