Қашқадарё вилояти Божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан вилоят ДХХ ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ҳудудда “Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний реализациясига қарши курашиш” йўналишида тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида Кўкдала туманида яшовчи, Ўзбекистон Республикаси фуқароси Д.Б.А. шартли харидорга 3000 АҚШ доллари эвазига 500 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.
Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаронинг яшаш хонадон кўздан кечирилганда қўшимча равишда 25 грамм оғирликдаги “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан қонуний тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.