Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қашқадарёда гиёҳванд модда сақлаётган фермер хўжалиги ишчиси қўлга олинди

Қашқадарёда  гиёҳванд модда сақлаётган фермер хўжалиги ишчиси  қўлга олинди

Жорий йилнинг 4 центябръ куни Косон тумани ИИБ ходимлари томонидан “Қорадори-2021” кенг қамровли тадбирининг 2-босқичи доирасида ўтказилган тезкор тадбир натижасида, 1970 й.т., муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси билан судланган, Косон тумани “Қуйбоғ” МФЙда яшовчи фуқаро К.Ш. ишлаб келаётган Косон тумани “Жиззалик” МФЙда жойлашган “Беруний” фермерлар уюшмасига қарашли фермер хўжалиги ва ёрдамчи хўжаликларини кўздан кечириш жараёнида, фермер хўжалигида жойлашган товуқхонаси ҳамда молхонасида яшил рангли, ўткир ҳидли ўсимлик қуритмалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда холислар иштирокида расмийлаштирилиб олинди.

Вилоят ИИБ судга оид кимёвий экспертизасининг хулосасига кўра фермер хўжалигидан ҳужжатлаштириб олинган ўсимликлар “МAРИХУAНA” гиёҳвандлик воситалари ва уларнингнинг соф оғирлиги 5 755,6 граммга тенглиги кўрсатиб ўтилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Косон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан фуқаро K.Sh.ga нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 276-моддаси 2-қисм “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 09:49 09.09.2021. Ўқилди: 1377 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!