Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қашқадарёда бир гуруҳ талончилар қўлга олинди

Қашқадарёда бир гуруҳ талончилар қўлга олинди

2019 йил 2 февраль куни соат 20:30 ларда Қашқадарё вилояти Миришкор тумани Вори қишлоғида яшовчи Ш.К., Ш.Р., Ш.Х., Ш.Ч. ва Ж.К.лар шу қишлоқ ҳудудида жойлашган электр станцияси олдида, Чироқчи туманида яшовчи Х.С. ва унинг поччаси Қ.Х.ни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, Қ.Х. бошқарувидаги Нексия русумли автомашина салонидан 1 700 000 сўм пулини ҳамда улар ёнида бўлган қўшимча пул ва мобиль телефонларини тортиб олиб, воқеа жойидан қочиб кетганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни содир этган шахсларнинг барчаси қўлга олинган. Ҳолат юзасидан 4 февраль куни жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 16:12 05.02.2019. Ўқилди: 1962 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!