Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қашқадарёда «Apple» бренди билан боғлиқ қонунбузарлик фош бўлди (ФОТО)

Қашқадарёда «Apple» бренди билан боғлиқ қонунбузарлик фош бўлди (ФОТО)

Қашқадарё вилоят Интеллектуал мулк ҳимояси маркази томонидан товар белгисидан рухсатсиз фойдаланиш ҳолатига чек қўйилди.

Марказ томонидан Қарши шаҳрида жойлашган савдо дўконида «Apple» брендидан ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз фойдаланаётганлик ҳолати аниқланди.

Қашқадарёда «Apple» бренди билан боғлиқ қонунбузарлик фош бўлди (ФОТО)Қашқадарёда «Apple» бренди билан боғлиқ қонунбузарлик фош бўлди (ФОТО)

Мазкур ҳолатда товар белгисидан ҳуқуқ эгасидан ҳеч қандай рухсат олмасдан ва лицензия шартномаси тузмасдан фойдаланилгани учун ҳуқуқбузарга тақдимнома киритилди. Натижада ўз хатосидан тўғри хулоса чиқарган тадбиркорлик субъекти савдо дўкони пештоқидан «Apple» хизмат кўрсатиш белгисини олиб ташлади.

Киритилди: 15:12 02.08.2021. Ўқилди: 3234 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!