Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қашқадарёда 400 мингта иш ўрни яратилади

Қашқадарёда  400 мингта иш ўрни яратилади

–Вилоятда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича муҳит тўлиқ шаклланмаган. Шу боис, бугунги кунда вилоятда 150 мингдан зиёд аҳоли ишсиз. Келгуси беш йилда 280 мингга яқин ёшлар меҳнат бозорига кириб келиши ҳам иш ўринларига эҳтиёжни оширади. Шунинг учун, бугун Сизлар билан келгусида Қашқадарё вилояти ривожига кучли туртки бериш, бу ерда яшаётган аҳолига муносиб иш ўринлари ва турмуш шароитини яратиб бериш бўйича энг муҳим вазифалар ҳақида фикрлашиб олсак, ўйлайманки, мақсадга мувофиқ бўлади. Шу мақсадда тайёрланган беш йиллик дастуримизнинг энг асосий мақсади 400 мингта иш ўрни яратишга қаратилади. Бу борада, энг аввало, тадбиркорлик муҳитини шакллантириш ва бизнесни қўллаб-қувватлаш керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

Киритилди: 13:55 11.10.2021. Ўқилди: 2283 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!