Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Қашқадарёда 16 кун ичида нечта оила сақлаб қолинди?

Қашқадарёда 16 кун ичида нечта оила сақлаб қолинди?

Мажбурий ижро бюросининг Қашқадарё қилояти бошқармаси ва туман-шаҳар бўлимлари томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш борасида амалий саъй ҳаракатлар қилинмоқда.

Таҳлилларга кўра, бугун Бюронинг вилоят бошқармасида мавжуд ижро ҳужжатларининг 21,3%ини алимент ундириш билан боғлиқ. Умуман олганда, бу жудаям кўп дегани. Шу сабабли, оилавий низоларнинг олдини олиш ва оилаларни яраштиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Бюро ходимлари бугун бу ишга астойдил киришган. Рақамларга назар соладиган бўлсак, 1-16-апрель кунлари 76 та оила яраштирилиб, вояга етмаган фарзандларининг ота-она меҳридан баҳраманд бўлиб яшашига ҳисса қўшилди.

Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туман судининг суд буйруғига асосан қарздор Х.Хидировдан ундирувчи С.Каримова фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун алимент ундириш белгиланган эди. Давлат ижрочисининг тушунтириш ишлари натижасида ушбу оила ярашиб, ижро ҳужжати ундирувчи томонидан қайтариб олинди.

Бундан ташқари, алимент тўлашдан бўйин товлаб юрган оталарга нисбатан кескин чоралар ҳам кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-4-моддасида моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади деб ёзиб қўйилган. Шунга кўра, вилоят миқёсида ана шундай қарздорлардан 37 нафарига нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди. Жумладан, жорий йилнинг 15 апрель куни Қамаши туманида яшовчи фуқаро Азимов Жамшидга нисбатан 19.862.372 сўмлик, Китоб туманида яшовчи фуқаро Т.Хужовга нисбатан 3 242 900 сўмлик алимент қарзини тўламагани учун 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан бу ишлар давом эттирилмоқда. Мақсад-вояга етмаган фарзандлар олдида ота-оналарнинг масъулиятини ошириш ва болаларнинг порлоқ келажаги учун оз бўлсада ҳисса қўшишдан иборат. Алимент тўловчилар шуни унутмаслиги керакки, алимент қарз эмас, бу мажбурият.

Киритилди: 11:18 18.04.2019. Ўқилди: 1837 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!