Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Қашқадарёда 14 ёшли қизни зўрлаган 4 йигит қамоққа олинди

Қашқадарёда 14 ёшли қизни зўрлаган 4 йигит қамоққа олинди

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида вояга етмаган қиз тўрт нафар йигит томонидан зўрлангани аниқланди. ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов “Nemolchi.uz” сўровига жавобан ҳолат содир бўлганини тасдиқлади.

Маълум қилишича, 2026 йил 7 июнь куни Яккабоғ туманида 23, 22, 21 ва 20 ёшли тўрт нафар йигит 14 ёшли қизни Damas’га миндириб, далага олиб бориб, зўрлаган. Воқеа жойи Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов-тезкор гуруҳи томонидан кўздан кечирилиб, иш учун аҳамиятли бўлган ашё ва далиллар олиб қўйилган. Шунингдек, судга оид тиббий, биологик ҳамда психологик экспертизалар тайинланган.

Болалар омбудсманига кўра, экспертизадан сўнг, гумонланувчиларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши оғирроқ — ЖКнинг (118) “Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш” моддаси билан қайта малакаланган ва улар қамоққа олинган.

Ҳозирда жабрланувчига психологик ҳамда юридик ёрдам кўрсатилмоқда.

Киритилди: 13:26 01.07.2026. Ўқилди: 8792 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!