Бугун 20 август, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида содир этилган ЙТҲ ҳақида маълумот

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида содир этилган ЙТҲ ҳақида маълумот

2026-йилнинг 30-июнь куни соат 20:00 ларда Қамаши тумани Д-149 автомобиль йўлининг 1-километрида ҳайдовчи, 2009-йилда туғилган У.Й., «Chery» русумли автомашинасида ҳаракатни бошлашдан олдин йўлнинг четки қисмида турган, 2023-йилда туғилган А.Б.ни туртиб юборган.

Пиёдага шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан қонуний тартибда расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

Ҳозирда тўпланган иш ҳужжатларини Жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судига юбориш чоралари кўрилмоқда.

Киритилди: Бугун 17:44. Ўқилди: 348 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!