Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида қўлбола алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи фош этилди

Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида қўлбола алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.Ё. “Қумқишлоқ” МФЙ ҳудудидаги хонадонида яширин цех ташкил этиб, қўлбола усулда алкоголь маҳсулотлари тайёрлаб келганлиги аниқланиб, ушбу яширин цехдан 456 дона қалбаки алкоголь маҳсулоти ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Нурафшон шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.С. Янгийўл тумани, "Мингбулоқ" МФЙ ҳудудидаги хонадонида яширин цех ташкил этиб, қўлбола усулда алкоголь маҳсулотлари тайёрлаб савдо дўконида сотиб келганлиги аниқланиб, яширин цех ва савдо дўконидан 690 литр спирт, 452 дона қопқоқ, 397 дона бўш шиша идиш, 324 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулоти ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 18:14 03.02.2026. Ўқилди: 803 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!