Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қарздор жамиятдан 777 млн сўмдан ортиқ давлат божи ундирилди

Қарздор жамиятдан 777 млн сўмдан ортиқ давлат божи ундирилди

Мажбурий ижро бюросининг Сариосиё туман бўлими иш юритувига Тошкент туманлараро иктисодий судининг жорий йилнинг 4 февраль кунидаги ижро варақасига асосан тумандаги  “2-сон Qurilish Direksiyasi”дан 777 млн 164 минг сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, жамиятнингг мулкий ҳолатини аниқлаш учун, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддаларига асосан ташкилотларга сўровномалар юборилиб, қарздор корхонанинг барча ҳисоб рақамларига банд солинган.

Натижада, жорий йилнинг 25 май куни 777 млн 164 минг сум давлат божи ҳамда ижро йиғимлари тўлиқ ундирилди.

Бюронинг Сариосиё туман бўлими томонидан қарздор жамиятга нисбатан қўлланилган барча чекловлар олиб ташланиб, ижро ҳужжати тамомланди.

Киритилди: 19:02 02.06.2020. Ўқилди: 2069 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!