Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қаршидаги 2 та корхонадан 3,5 млрд. сўмдан кўп қарздорлик ундирилди

Қаршидаги 2 та корхонадан 3,5 млрд. сўмдан кўп қарздорлик ундирилди

Қарши шаҳрида фаолият юритувчи “Т.Т.В.Б” МЧЖда ўтган даврда солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан 2 млрд. 150 млн. сўм, “Қ.Т.Т” АЖда эса 1 млрд. 384 млн. сўм қарздорлик юзага келган. Аммо ушбу субъектлар мазкур қарздорликни қоплашни асоссиз кечиктирган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида Қарши шаҳар ДСИ фойдасига тегишли маблағ ундирилиши таъминланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, Ғузор ва Қарши туманлараро иқтисодий судларининг ижро варақасига асосан мазкур субъектлар зиммасидаги қарздорлик мажбурий тартибда ундирувга қаратилган. Ижро ҳужжати МИБ Қарши шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Ижро таъминланмаса, корхоналар раҳбарлари уларга қарашли мол-мулк аукцион савдоларига чиқарилиб, қарздорлик қопланиши ҳақида огоҳлантирилган. Бу каби тушунтиришлардан сўнг мавжуд қарздорлик тўлиқ тўлаб берилган.

Натижада ижро ҳаракатлари тўхтатилиб, қарздорларга нисбатан қўлланган барча чекловлар олиб ташланган.

 

 

Киритилди: 08:00 07.12.2019. Ўқилди: 1428 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!