Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Қаршида ЙПХ ходимлари ва фуқаролар муштлашди. Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Қаршида ЙПХ ходимлари ва фуқаролар муштлашди. Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрида Патруль-пост хизмати ходимлари ва фуқаролар ўртасида жанжал содир бўлгани, унда ҳар икки тараф ҳам куч ишлатгани тасвирланган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат бўйича ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов маълумот берди. Унга кўра, жанжалда қатнашган фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Маълум қилинишича, жорий йил 16 сентябрь куни соат 23:00ларда Қарши шаҳрида хизмат вазифасини бажараётган Патруль-пост хизмати ходимларига маст ҳолатда бўлган уч нафар фуқаро фаол қаршилик кўрсатган ва ўртада жанжал содир бўлган.

Қайд этилишича, 1990 йилда туғилган Н.А. ҳамда унинг шериклари 1995 йилда туғилган Н.А. ва 1987 йилда туғилган Х.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 ва 194-моддалари ҳамда ЖКнинг 219-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ҳуқуқбузарлар процессуал тартибда қамоққа олинган.

Киритилди: 16:09 17.09.2021. Ўқилди: 2141 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!