Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қаршида ноёб жарроҳлик амалиёти орқали ютиб юборилган игна бўйин умуртқасидан олиб ташланди

Қаршида ноёб жарроҳлик амалиёти орқали ютиб юборилган игна бўйин умуртқасидан олиб ташланди

Жорий йилнинг 17 октябрь куни республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали хирургия бўлимига тиш тозалайман деб игна ютиб юборган бемор ётқизилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Аниқланишича, бемор ўн тўққиз ёшда, исми-шарифи  Озод Норматов, Ғузор туманида туғилган.

Филиалда ушбу операцияни амалга ошириш имконияти йўқлиги сабабли марказ билан келишув асосида бемор вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази нейрохирургия бўлимига ўтказилган. Унга “бўйин умуртқасининг учинчисида, чап ён томонида ёт жисм (игна)” деган ташхис қўйилди.

Бўлимда ўтказилган консилиумдан сўнг 19 октябрь куни беморда ЭОП (электро-оптика преобразователь) аппарати ёрдамида шифокорлар Соат Темиров ва Сувон Бердиев томонидан жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Мазкур ускуна ёрдамида ҳеч кандай асоратсиз, қон томир ва нерв томирларга зарар бермаган ҳолда игна олиб ташланди.

-Бундай амалиёт вилоятимизда, бизнинг тиббиёт марказимизда ЭОП аппарати ёрдамида биринчи марта муваффақиятли тарзда амалга оширилди, -дейди вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори Тўлқин Расулов.

Айни пайтда бемор ўзини яхши ҳис қилмоқда.

Киритилди: 07:30 22.10.2019. Ўқилди: 1609 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!