Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Қаршида ижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қизларга топширилган уйларнинг 10 фоиз маблағи тўлаб берилди

Қаршида ижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қизларга топширилган уйларнинг 10 фоиз маблағи тўлаб берилди

Узоқ вақт бошпанасизликдан қийналган 50 нафардан зиёд хотин-қиз, ногиронлиги бор кишиларга Қарши маҳалласида яқинда қуриб битказилган арзонлаштирилган кўп қаватли уйлардан янги хонадонлар калитлари тантанали топширилди. Бу ҳақда Қарши шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига таяниб «Nasafnews» мухбири хабар қилди.Меҳмонлар, жумладан, кенг жамоатчилик вакиллари гувоҳлигида уйга эгаликни тасдиқловчи сертификат ва янги хонадон калитлари ўз эгаларига берилди.

Тадбир асносида меҳмонлар кўп қаватли уйда яратилган шароитлар билан танишишди. Янги хонадон соҳибларини қутлашиб, бу уйларда энг яхши дамларни ўтказишига тилакдош бўлишди.

Қайд этиш жоиз, 50 нафардан зиёд хотин-қизга топширилган мазкур хонадонлар умумий қийматининг 10 фоизи давлатимиз томонидан тўлаб берилди.

Киритилди: 07:50 12.12.2019. Ўқилди: 1166 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!