Маълум қилинишича, шу куни соат 22:00 атрофида туманнинг Пахтазор маҳалласида яшовчи нафақахўр Т.О. набираси О.Ғ. билан уй-жой масаласида жанжаллашиб қолган. Жанжал сабаб бобо неварасининг чап томон қорин олд соҳасига бир маротаба пичоқ санчган. Оқибатда О.Ғ. тан жароҳати олиб, шифохонага тушган. Таъкидланишича, ҳолат юзасидан туман ИИБ тергов бўлими томонидан иш қўзғатилган.